Система Orphus

Размер шрифта

Контрастность

        
Вы здесь: Главная Руководство Тексты официальных выступлений Навоий кон-металлургия комбинати бош директори Қ.Санақуловнинг комбинат ишчи-ходимларига Ўзбекистон Республикаси конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан байрами табриги

Навоий кон-металлургия комбинати бош директори Қ.Санақуловнинг комбинат ишчи-ходимларига Ўзбекистон Республикаси конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан байрами табриги

Ассалому алайкум ҳурматли ҳамкасблар! Азиз дўстлар!

Шу кунларда кутлуғ сана — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг чорак асрлик айёмини мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни Навоий кон-металлургия комбинати жамоаси ва шахсан ўзим номимдан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллик байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

1992 йил 8 декабрда мустақил Ўзбекистон Конституциясининг қабул қилиниши мамлакатимиз ҳаётида муҳим тарихий воқеалик бўлди. Конституциянинг яратилиши ва ҳаётимизга татбиқ этилишида, халқимизнинг онгу тафаккурини, дунёқараши ва бутун ҳаётини тубдан ўзгартирган ушбу муҳим сиёсий ҳужжатни ишлаб чиқишда замонамизнинг буюк давлат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хизмати беқиёс эканини барчамиз яхши биламиз. Айнан Биринчи Президентимизнинг саъй-ҳаракатлари билан Конституциямизга «Инсон ва унинг қадр-қиммати» деган муқаддас тушунча киритилди.

Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 1992 йил 8 декабрда, Олий Кенгашнинг тарихий сессиясида сўзлаган нутқидаги қуйидаги жумлаларни яна бир бор эсингизга солмоқчиман: «Биз сўнгги етмиш йил мобайнида давлатга қарамлик ва сиғиниш ҳолатида яшадик. Мамлакатнинг, ундаги барча бойликларнинг, мулкнинг эгаси давлат, деб ҳисоблаб келдик. Ана шу масалада ҳам Конституцияда туб бурилиш ясалган. Яъни, Асосий конунимизга «давлат, унинг идоралари ва мансабдор шахслари жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар», деган модда киритилган”.

Дарвоқе, Биринчи Президентимизнинг ана шу фикрлари у кишининг давлат, жамият ва инсон ҳаёти билан боғлиқ ҳар бир масалага нақадар теран ёндашганидан далолат беради.

Қадрли ҳамкасблар! 

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда барча соҳаларда эришилаётган оламшумул ютуқлар Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган қоида ва тамойиллар билан бевосита боғлиқдир. Инсон ва унинг қадр-қиммати улуғланган Асосий қонунимизда юртимизда яшаётган барча фуқаролар тенг ҳуқуқли экани, давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши, мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдидаги масъуллиги, оила муқаддаслиги, ёшларнинг билим олиши кафолатлангани каби инсонпарварлик тамойилларига асослангани билан ҳам дунё ҳамжамияти эътиборини тортмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан ҳамда мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини ва мудофаа қудратини юксалтириш, Асосий Қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш мақсадида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 10 октябрдаги «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида” Фармони қабул қилинди. Бугун комбинатимизнинг 60 нафар ходими мазкур мукофот — эсдалик нишонига муносиб кўрилди. Биз бугун уларнинг кўксига «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишонини тақиб, яна бир бор олқишлаймиз.

Қадрли касбдошлар!

Фурсатдан фойдаланиб, сизларни яна бир бор мамлакатимизда демократик жамият қуриш, юртдошларимизнинг тинч-осойишта, бахтиёр ва фаровон турмуш кечиришларининг ҳуқуқий кафолати бўлиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги билан табриклайман.

барчангизга мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват, бахт-саодат, она Ватанимизнинг равнақи йўлидаги ишларингизда муваффақиятлар тилайман.

Эътиборингиз учун раҳмат!

 

Свяжитесь с нами

  • Общий отдел (канцелярия): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Телефон доверия: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

Авторское право © НГМК, 2015. Все права защищены.

Условия использования информации

Вы здесь: Главная Руководство Тексты официальных выступлений Навоий кон-металлургия комбинати бош директори Қ.Санақуловнинг комбинат ишчи-ходимларига Ўзбекистон Республикаси конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан байрами табриги