Система Orphus

Размер шрифта

Контрастность

        
Вы здесь: Главная Пресса ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ ЛОЙИҲАСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ ЛОЙИҲАСИ

 

ЛОЙИҲА

 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ 

“НАВОИЙ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ” ДАВЛАТ КОРХОНАСИ ВА НАВОИЙ ШАҲРИ ТАШКИЛ ТОПГАНЛИГИНИНГ  60 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА

 

Ўзбекистон саноатининг фахри бўлган “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ва мамлакатимизнинг ривожланган саноат шаҳарларидан бири бўлган Навоий шаҳри ўтган қисқа давр мобайнида ўзига хос шаклланди ва ривожланди. “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозлаш, энг муҳими кўп миллатли ва аҳил жамоанинг фидокорона меҳнати ҳамда профессионал фаолияти натижасида мураккаб синовларни мардоновор енгиб ўтиб, нафақат мамлакатимиз иқтисодиётида, балки дунё миқёсида ҳам ўзининг муносиб ўрнига эга бўлди.

“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ва Навоий шаҳрининг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги янги юксалиш босқичини белгилаб берган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашдаги муносиб ҳиссаси ҳамда ташкил топганлигининг 60 йиллигини кенг миқёсда нишонлаш мақсадида:

1. Навоий вилоят ҳокимлиги ва “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси маъмуриятининг “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ва Навоий шаҳри ташкил топганлигининг 60 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ва Навоий шаҳри ташкил топганлигининг 60 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитаси (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) таркиби 1-иловага, чора-тадбирлар режаси
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ташкилий қўмитага (А.Арипов) қуйидаги вазифалар юклатилсин:

“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ва Навоий шаҳри ташкил топганлигининг 60 йиллигига бағишланган байрам тантаналарига юқори даражада тайёргарлик кўриш ва юксак савияда ўтказиш;

кон-металлургия соҳасини инновацион ривожлантириш истиқболларига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман ташкил қилиш;

“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ва Навоий шаҳри ташкил топганлигининг 60 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришни “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси, маҳаллий бюджет ва ҳомийларнинг маблағлари ҳисобидан амалга ошириш.

4. Навоий вилоят ҳокимлиги, Навоий шаҳар ҳокимлиги ва “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси билан биргаликда  икки ҳафта муддатда “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ва Навоий шаҳрининг ташкил топиши ва ривожланишига муносиб ҳисса қўшган фуқароларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш бўйича таклифлар киритсин.

5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ва Навоий шаҳри ташкил топганлигининг 60 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018 йил «____» __________ №ПҚ______ Қарорига

1-илова

 

 

“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ва Навоий шаҳри ташкил топганлигининг 60 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитаси

ТАРКИБИ

  

Арипов А.Н.

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, ташкилий қўмита раиси

 

 

 

Султанов А.С.

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

 

 

 

Султанов Х.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтери

 

 

 

Турсунов Қ.Б.

-

Навоий вилоят ҳокими

 

 

 

Санақулов Қ.С.

-

“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси бош директори

 

 

 

Базаров М.М.

-

Навоий шаҳар ҳокими

 

 

 

Хайдаров А.Я.

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

 

 

 

Асадов Б.З.

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

 

 

 

Назармухамедов Д.А.

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

 

 

 

Ходжаев А.Ж.

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

 

 

 

Тангриев Л.Х.

-

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори

 

 

 

Кучимов А.К.

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018 йил «____» __________ №ПҚ______ Қарорига

2-илова

 

 

“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ва Навоий шаҳри ташкил топганлигининг 60 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора тадбирлар

РЕЖАСИ

 

Тадбир номи

Муддати

Ижро учун масъуллар

1

“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ва Навоий шаҳри ҳақида телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ташкил этиш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш

2018 йил давомида

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА),

 «Дунё» ахборот агентлиги

2

“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ташкил топганлигининг 60 йиллигига бағишланган китоб-альбомни нашр этиш

2018 йил сентябрь

“Навоий КМК” ДК

3

“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ва Навоий шаҳрининг тарихи ва мустақиллик йилларидаги ривожланиши ҳақида публицистик очерк ва мақолалар тўпламини нашр этиш

2018 йил сентябрь

“Навоий КМК” ДК

4

“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ва Навоий шаҳрининг тарихи, бугунги ривожланиш босқичлари ҳақида ҳужжатли фильмни яратиш

2018 йил сентябрь

 «Ўзбеккино» миллий агентлиги,

“Навоий КМК” ДК, Навоий вилоят ва шаҳар ҳокимликлари

5

Кон-металлургия соҳасини инновацион ривожлантириш истиқболлари” мавзуда халқаро конференция ўтказиш

2018 йил октябрь

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги,Ўзбекистон Фанлар Академияси, “Навоий КМК” ДК, Навоий давлат кончилик институти

6

“Ўзбекистон кончилик хабарномаси” журнали ва “Дўстлик байроғи”, “Знамя дружбы”, “Кончилар ҳаёти”, “Навоий зиёси” газеталарининг “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ҳамда Навоий шаҳри ташкил топганлигининг 60 йиллигига бағишланган махсус сонини тайёрлаш ва чоп эттириш

2018 йил октябрь

Навоий вилоят ва шаҳар ҳокимликлари,

“Навоий КМК” ДК

7

“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ҳамда Навоий шаҳри ташкил топганлигининг 60 йиллигига бағишланган байрам тантаналарига МДҲ давлатларида истиқомат қилаётган меҳнат фахрийларини таклиф этиш

2018 йил октябрь

Навоий вилоят ва шаҳар ҳокимликлари,

“Навоий КМК” ДК

8

“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг хорижий ҳамкор компаниялари вакилларини байрам тадбирларига таклиф этиш

2018 йил октябрь

“Навоий КМК” ДК

9

“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ҳамда Навоий шаҳри ташкил топганлигининг 60 йиллиги муносабати билан хорижий ва республика оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Медиа тур ва матбуот анжуманини ташкил этиш

2018 йил сентябрь-октябрь

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги

Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Навоий вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, “Навоий КМК” ДК

10

“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ҳамда Навоий шаҳри ташкил топганлигининг 60 йиллиги муносабати билан байрам тадбири иштирокчилари учун эсдалик совғаларини тайёрлаш

2018 йил   сентябрь-октябрь

Навоий вилоят ва шаҳар ҳокимликлари

“Навоий КМК” ДК

11

“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ва Навоий шаҳрининг ташкил топиши ва тараққиётига муносиб ҳисса қўшган фуқароларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш бўйича таклифлар тайёрлаш

2018 йил

сентябрь-октябрь

Навоий вилоят ва шаҳар ҳокимликлари,

“Навоий КМК” ДК

12

“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ва Навоий шаҳри 60 йиллигига бағишланган байрам тантаналарини ўтказиш

2018 йил

октябрь

Навоий вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, “Навоий КМК” ДК, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги, «Ўзбекконцерт» ДМ

 

 

 

 

Учредитель - трудовой коллектив НГМК

Полная или частичная перепечатка материалов из газеты допустима только с письменного разрешения пресс-центра. Редакция знакомится с письмами читателей, не вступая в переписку. Газета распространяется по подразделениям НГМК.

Газета зарегистрирована в Агентстве по печати и информации Навоийского облхокимията 29 июня 2015 года. Регистрационный номер - 07-070, ISSN 2010-5266.
РЕДАКТОР

Зарипов Азамат Гуломович

- начальник пресс-центра.
АДРЕС РЕДАКЦИИ: 210100, г.Навои, улица Навои 27, управление НГМК.
ТЕЛЕФОНЫ: 77-464(редактор), 77-363(техн.редактор), 77-366, 77-464(пресс-центр), 77-566(факс).

Свяжитесь с нами

  • Общий отдел (канцелярия): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Телефон доверия: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

Авторское право © НГМК, 2015. Все права защищены.

Условия использования информации

Вы здесь: Главная Пресса ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ ЛОЙИҲАСИ