Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa O' zbekiston yangiliklari Ўзбекистон Республикаси Президенти Афғонистон Ислом Республикаси Президентини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Афғонистон Ислом Республикаси Президентини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 март куни Кўксарой қароргоҳида "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик" мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида иштирок этиш учун амалий ташриф билан мамлакатимизга келган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанини қабул қилди.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, савдо, трансорт ва энергетика соҳаларидаги лойиҳалар, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа йўналишлардаги дастурларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. 

Томонлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Президент Муҳаммад Ашраф Ғани мамлакатларимизнинг Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференциясини ўтказишга оид биргаликдаги ташаббусини рўёбга чиқаришга қаратилган саъй-ҳаракатлар учун Ўзбекистан Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирди, ўзаро манфаатли йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканини таъкидлади.

 

Манба: gov.uz

 

Ta'sis etuvchi - NKMK mehnat jamoasi

Gazeta materiallarini to’la yoki qisman qaytadan bosish tahririyatning yozma ruxsati bilan amalga oshiriladi. Tahririyatga kelgan qo’l yozmalar taqriz qilinmaydi va muallifga qaytarilmaydi. Gazeta NKMK bo’linmalari orasida tarqatiladi. 

Gazeta Navoiy viloyat matbuot va axborot boshqarmasida 2006 yil 21 dekabrda 07-025 raqam bilan ro’yxatga olingan.
MUHARRIR

Zaripov Azamat Gulomovich 

- matbuot markazi boshlig’i.
TAHRIRIYAT MANZILI : 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko’chasi 27, NKMK boshqarmasi. 
TELEFONLAR: : 77-464 (muharrir), 77-363 (texn. muharrir), 77-366, 77-464 (matbuot markazi), 77-566 (faks).

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): +(998 79) 2277164
  • Ishonch telefoni: +(998 79) 2277222

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa O' zbekiston yangiliklari Ўзбекистон Республикаси Президенти Афғонистон Ислом Республикаси Президентини қабул қилди