Система Orphus

Shriftning o'lchamini

Qarama-qarshilik

        
Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa O' zbekiston yangiliklari Россия Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири бошчилигидаги делегация қабул қилинди

Россия Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири бошчилигидаги делегация қабул қилинди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаев Россия Федерацияси Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Алексей Волинни қабул қилди. 

Учрашувда Россия Федерацияси президентининг Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникациялар бўйича Ишлар бошқармаси ҳамда Бутун Россия телевизион ва радиоузатиш давлат компанияси вакиллари, шунингдек Россиянинг «Россия Сегодня» халқаро ахборот агентлиги, «Первый Канал», «Россия24» телеканаллари вакиллари иштирок этдилар.

Учрашувда иккитомонлама алоқаларни кенгайтириш, жумладан медиа алоқаларни ривожлантириш, хусусан рақамли узатиш, технопарклар фаолияти, рақамли иқтисодиёт ва интернет тармоқларини тартибга солиш, АКТ соҳаси учун кадрлар тайёрлаш ва бошқа истиқболли йўналишларда ҳамкорликни ўрнатиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Хусусан, Россия делегацияси вакиллари мамлакатнинг рақамли телеузатиш тизимига ўтказилиши ҳақида маълумот бердилар ва мазкур рақамли платформада мобил телевидение фаолиятини йўлга қўйиш фикрини илгари сурдилар.

Шунингдек, томонлар россиялик режиссёрларни жалб қилган ҳолда ўзбекистонлик атоқли намояндалар фаолияти, ўзбек олимларининг жаҳон тараққиётидаги ҳиссасига бағишланган ҳужжатли фильм ҳамда дастурлар тайёрлаш масаласини ҳам муҳокама қилдилар.  

Шу билан бирга, томонлар мунтазам равишда давлат органларининг Ахборот хизматлари учун махсус форум ва семинарлар ташкил қилишни келишиб олдилар, мутахассислар малакасини ошириш юзасидан ҳамкорликка доимо тайёр эканликларини маълум қилдилар.

 

Манба: gov.uz

 

Ta'sis etuvchi - NKMK mehnat jamoasi

Gazeta materiallarini to’la yoki qisman qaytadan bosish tahririyatning yozma ruxsati bilan amalga oshiriladi. Tahririyatga kelgan qo’l yozmalar taqriz qilinmaydi va muallifga qaytarilmaydi. Gazeta NKMK bo’linmalari orasida tarqatiladi. 

Gazeta Navoiy viloyat matbuot va axborot boshqarmasida 2006 yil 21 dekabrda 07-025 raqam bilan ro’yxatga olingan.
MUHARRIR

Zaripov Azamat Gulomovich 

- matbuot markazi boshlig’i.
TAHRIRIYAT MANZILI : 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko’chasi 27, NKMK boshqarmasi. 
TELEFONLAR: : 77-464 (muharrir), 77-363 (texn. muharrir), 77-366, 77-464 (matbuot markazi), 77-566 (faks).

Biz bilan bog'lanish

  • Umumiy bo‘limi (devonxona): 0(436) 227-71-64, +998 79 227-71-64
  • Ishonch telefoni: 0(436) 227-72-22, +998 79 227-72-22

    Mualliflik huquqi © NKMK, 2015. Barcha huquqlar himoyalangan.   

Axborotdan foydalanish shartlari

Siz bu yerdasiz: Bosh sahifa O' zbekiston yangiliklari Россия Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири бошчилигидаги делегация қабул қилинди